Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб Oliy Majlis Qonunchilik palatasi (02.07.2024) в хорошем качестве

Oliy Majlis Qonunchilik palatasi (02.07.2024) Трансляция закончилась 2 дня назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



Oliy Majlis Qonunchilik palatasi (02.07.2024)

O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi majlisining kun tartibi: - «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ–1155-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш); - «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ–1183-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш); - ҚЛ–1163 ва ҚЛ–1183-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида; - «Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳақида; - «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига электрон (рақамли) далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ–1157-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш); - «Космик фаолият тўғрисида»ги ҚЛ–1174-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш); - «Космик фазо, шу жумладан Ойни ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича давлатларнинг фаолияти принциплари тўғрисидаги шартномага (Лондон, Москва ва Вашингтон, 1967 йил 27 январь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги ҚЛ–1175-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш); - «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ–1180-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш); - «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ҚЛ–1186-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш); - «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ–1187-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш); - «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш мақсадида мактабгача таълим ташкилотларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, замонавий таълим дастурлари ва технологияларни татбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари – Мактабгача таълим агентлиги директори А. Шиннинг жавоби ҳақида; - «Электрон ҳукумат» тизимининг янги босқичига – «Рақамли ҳукумат» тизимига ўтиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматовнинг жавоби ҳақида; - Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповга «Фуқаролик жамияти институтлари салоҳиятини ошириш масалаларида олий таълим муассасаларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида; - Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б. Закировга «Қурилиш соҳасининг шаффофлигини таъминлаш ва қурилиш ишларини боришини кузатишда кенг жамоатчиликка имконият яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида; - Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А. Кулдашевнинг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахбороти ҳақида; - Ш.Э. Бурановни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси лавозимидан озод этиш тўғрисида.

Comments