Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб Бухоро шаҳрида собиқ Зарафшон меҳмонхонасининг янги шакли! в хорошем качестве

Бухоро шаҳрида собиқ Зарафшон меҳмонхонасининг янги шакли! 4 года назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



Бухоро шаҳрида собиқ Зарафшон меҳмонхонасининг янги шакли!

Бухоро шаҳрида “Саҳид-Зарафшон” меҳмонхонаси ўз фаолиятини бошлади Туризм соҳасидаги юксак салоҳият, замонавий инфратузилмага эга Бухоро вилоятидан маҳаллий ва хорижий меҳмонларнинг қадами узилмайди. Биргина 2019 йилда вилоятга ташриф буюрган сайёҳлар сони 3,6 млн нафар, хорижий туристлар сони 600 минг нафардан ортиб, аввалги йилларга нисбатан 2,5-3 бараварга кўпайди. Бу эса ўз навбатида меҳмонхона ва оилавий меҳмон қабул қилиш уйларига бўлган талаб шунчага ортганидан даракдир. Бугун, 3 март куни Бухоро шаҳрида 20 йил давомида ташландиқ ҳолга келиб қолган собиқ “Зарафшон” меҳмонхонаси маҳаллий тадбиркорнинг хорижлик ҳамкор Индонезиянинг "Сахид" компанияси билан биргаликда амалга оширган инвестиция лойиҳаси асосида замонавий ва кўркам қиёфага кирди. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 11,8 млн. АҚШ долларни ташкил этади. Меҳмонхонада илғор менежмент бошқарувини йўлга қўйиш бўйича Индонезиянинг халқаро миқёсда танилган “Саҳид” компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланган. Бу жойда меҳмонхона хизмати билан бир вақтда, 3 та йирик конференция заллари, қишки боғ, ресторанлар, кўргазмалар биноси, очиқ ва ёпиқ бассейн каби қўшимча объектлар фаолият кўрсатади. Шунингдек, мазкур меҳмонхона 296 ўринга мўлжалланган 148 та: президент, люкс, премиум, эконом ва стандарт хоналардан иборат.

Comments