Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб Жадидлар йўлбошчиси, адиб, шоир, мураббий, муҳаррир Мунаввар қори Абдурашидхонов | Sayyor dars в хорошем качестве

Жадидлар йўлбошчиси, адиб, шоир, мураббий, муҳаррир Мунаввар қори Абдурашидхонов | Sayyor dars 2 года назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



Жадидлар йўлбошчиси, адиб, шоир, мураббий, муҳаррир Мунаввар қори Абдурашидхонов | Sayyor dars

"Сайёр дарс" кўрсатуви "Ўзбекистон тарихи" телеканали Ўрта Осиё жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси, ХХ аср ўзбек миллий матбуоти ва янги усулдаги миллий мактаб асосчиси, янги миллий театр ташкилотчиларидан бири, адиб, шоир, мураббий, муҳаррир, маърифатпарвар, жамоат арбоби Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли 1878 йилда Тошкент шаҳрининг Шайх Хованд Тоҳур даҳаси Дархон маҳалласида мударрис оиласида туғилди. Отаси Абдурашидхон Сотиболдихон ўғли мударрис, онаси Хосият отин Хонхўжа Шораҳимхўжа мударрис қизи отинойи бўлган. У оилада учинчи ўғил бўлиб, катта акалари Аъзамхон (1872—1919) ва Муслимхон (1875—1954) муаллим бўлишган. Отасидан ёш етим қолгани туфайли дастлабки таълим-тарбияни онасидан олган. Сўнг ўз даврининг машҳур ўқитувчиси Усмон домладан илми қироат ва тажвидни ўрганиб, ҳофизи Қуръон бўлган. 1885—90 йилларда Бухородаги Мирараб мадрасасида таҳсил олган, аммо таҳсилни охирига етказмай, Тошкентга қайтиб, Дархон масжидида имомлик вазифасини бажаради. Мунаввар қори ХIХ асрнинг охиридан бошлаб жадидчилик ҳаракатларида фаол иштирок эта бошлади. 1901 йилда ўз ҳовлисида, кейинчалик Тошкентнинг турли даҳаларида жадид мактабларини очади. 1904 йилдан ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётга аралаша бошлаган. 1906 йилдан «Ўрта Осиёнинг умргузорлиги, тараққий», «Тараққий» газеталарида адабий ходим. Шу йили ношир ва муҳаррир сифатида «Хуршид» газетани ташкил этган. «Шуҳрат» (1907), «Тужжор» (1907), «Осиё» (1908) газеталарини ғоявий бошқарган ва адабий ходим вазифасини бажарган. Сўнг «Садойи Туркистон» (1914—15) газетасида масъул муҳаррир муовини, «Ал-ислоҳ» журнали (1915—17)да муҳаррир, «Нажот» ва «Кенгаш» (1917) газеталарида масъул муҳаррир. У 1909 йили Тошкентда «Жамияти хайрия» уюшмасини тузади ва «Турон» номли жамиятни очади. Мунаввар қори 1906-йилда дастлабки ўзбек матбуоти намуналаридан бири «Хуршид» газетасини нашр этди. Кейинчалик «Нажот», «Кенгаш» газеталарида бош муҳаррир, «Садойи Туркистон»да эса бўлим муҳаррири бўлиб хизмат қилади. Шўро даврида у ўзининг очиқ маърифий ишларини ва яширин сиёсий ҳаракатларини давом эттирди. 1918 йилнинг апрелида Туркистон халқ дорилфунунининг асосчиси ва ректори этиб сайланади. Унинг саъй-ҳаракати билан 1918 йил 2 июнда дорилмуаллимин иш бошлайди. У 1918 йилда «Турк ўчоғи» илмий-маърифий жамиятини ташкил қилади. Мунаввар қори 20-йилларда ўзбек юртининг мустақиллиги учун кураш вазифасини ўз олдига қўйган «Миллий иттиҳод» ва «Миллий истиқлол» яширин ташкилотларига раҳбарлик қилган. Мунаввар қори турли жамият ва уюшмалар ташкилотчиси. У «Жамияти Имдодия» (1909), «Турон» (1913), «Туркистон кутубхонаси» (1914), «Умид» (1914), «Мактаб» (1914), «Кўмак» (1921) жамият, ташкилот, ширкат ва уюшмаларида муассис, муовин, раис, аъзо. Шўролар ҳукумати даврида Халқ дорилфунуни шўросининг раиси, Туркистон Маориф халқ комиссарлиги турк шўъбасининг иш юритувчиси (1918), Тошкент шаҳар маориф нозири, Шарқ халқлари съезди (1920, Боку) делегати ва ҳайъати аъзоси. БХСР Маориф нозирлиги вақф бўлими бошлиғи (1920—21), Тошкент шаҳар ижтимоий тарбия бўлими мудири (1921), Академмарказ раиси (1922), Навоий номидаги мактаб, Наримонов номидаги педагогика техникуми, аёллар педагогика институтида муаллим (1923 — 25), Самарқанд шаҳар музейида илмий ходим, Ўзбекистон осори-атиқаларни сақлаш қўмитасининг Тошкент-Фарғона бўлимида масъул котиб (1927-28). Мунаввар қори бир қанча дарслик муаллифидир. Унинг «Адиби аввал» (1907), «Адиб ус-соний» (1907), «Усули ҳисоб», «Тарихи қавм турк», «Тажвид» (1911), «Ҳавойижи диния», «Тарихи анбиё», «Тарихи исломия» (1912), «Ер юзи» (1916—17), 4 қисмдан иборат «Ўзбекча тил сабоқлиги» (Шорасул Зуннун ва Қаюм Рамазон билан бирга, 1925—26, 4-қисми мусодара қилинган) дарсликлари бир неча марта чоп этилган. 1914 йилда тараққийпарвар ўзбек шоирларининг шеърларини жамлаб, «Сабзавор» номи билан нашр этган. Мунаввар қори ижтимоий-педагогик фаолият билан бирга бадиий ижод билан ҳам шуғулланган. Унинг ихчам ҳикоялари, талайгина шеърлари ўша даврдаги матбуот ва ўзи тузган ҳамда ёзган дарсликларга киритилган. Шунингдек, у ўткир публицист адиб сифатида танилган. Мақолаларида инсон ва жамият, дин ва диндорлик, ахлоқ, мустамлакачилик ва хуррият, зиёлилик, уюшма, ташкилот, давлат идораси масалаларига алоҳида эътибор қаратган. Мунаввар қори ўз фаолияти давомида педагогик, матбуотчилик, муҳаррирлик, адиблик билан чекланмай, жиддий сиёсий фаолият ҳам олиб борган, шу сабабли мустамлака ҳукумати томонидан бир неча бор ҳибс қилинган. Европа савдо-саноат, илм-фанини ўрганишга чақирган, маънавий қолоқликни қоралаган. У виждон эркинлигини инкор этмаган дунёвий демократик давлат тарафдори бўлган. Шу сабабли Қўқон шаҳрида ташкил топган Туркистон мухториятини (1917) қўллаб-қувватлаган. Умр бўйи ўз ватанини мустақил кўришни истаган.

Comments