Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб МУНОСАБАТ Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси в хорошем качестве

МУНОСАБАТ Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси 3 года назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



МУНОСАБАТ Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси

Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси маьмурияти ижтимоий тармоқларда 38- Оилавий поликлиника ва 40- Оилавий поликлиникада дори воситалари таьминоти бўйича тасвирга олинган видеороликга нисбатан қуйидагича изох беради. Бюджет томонидан жорий йилнинг январ-апрел ойларида 38- Оилавий поликлиника ахолисига бирламчи тиббий хизмат курсатиш учун жами бўлиб 24 600,0 минг сўм маблағ молиялаштирилган. 2021 йил январ ойида 5800,0 минг сўм, феврал ойида 5800,0 минг сўм ,март ойида 5800,0 минг сўм, апрел ойида 7200,0 минг сўм жами бўлиб 24 600,0 минг сўм маблағ ажратилган ва дори воситалари ва тиббий буюмлар харид қилинган, таьминот амалга оширилган. Худди шунингдек жорий йилнинг январ-апрел ойларида 40- Оилавий поликлиника ахолисига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш учун жами бўлиб 16138,0 минг сўм маблағ молиялаштирилган. 2021 йил январ ойида 4000,0 минг сўм, феврал ойида 4000,0 минг сўм , март ойида 4000,0 минг сўм, апрел ойида 4138,0 минг сўм жами бўлиб 16138,0 минг сўм маблағ ажратилган ва дори воситалари ва тиббий буюмлар харид қилинган, таьминот амалга оширилган. Дори воситаларини харид қилиниши тасдиқланган формуляр руйхат асосида эхтиёждан келиб чиқиб эркин савдо-биржа хамда тендер-танлов асосида амалга оширилган. Бирламчи звеноларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таьминлаш тасдиқланган формуляр асосида амалга оширилган, айрим дори воситаларини қўллаш стационар шароитда назорат остида қўлланилиши хисобга олиниб талабномага кўра берилган. Дори воситаларини танқислиги бўйича 38- ва 40- Оилавий поликлиникалар мутасадди ходимлари ички дорихонага мурожаат қилмаган. Май ойида харажатлар сметасига ажратилган маблағлар моддалар бўйича нотўғри тақсимланганлиги оқибатида қайта кўриб чиқилган ва тақсимланган. Натижада дори воситалари билан таьминланишда узилишлар бўлган. Айни вақтда муаммолар бартараф этилди, дори воситалари ва тиббий буюмлар таьминотчи томонидан етказиб берилди, айбдор ходимларга (дорихона мудири ва хисобчи) нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

Comments