Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб 16 ИЮЛЬ КУНИ БУНИ ҚИЛИНГ! 1 ЙИЛ РИЗҚИНГИЗ КEНГ БЎЛИБ, ДАСТУРХОНИНГИЗ ТЎКИН СОЧИН БЎЛАДИ! Ашуро куни в хорошем качестве

16 ИЮЛЬ КУНИ БУНИ ҚИЛИНГ! 1 ЙИЛ РИЗҚИНГИЗ КEНГ БЎЛИБ, ДАСТУРХОНИНГИЗ ТЎКИН СОЧИН БЎЛАДИ! Ашуро куни 1 месяц назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



16 ИЮЛЬ КУНИ БУНИ ҚИЛИНГ! 1 ЙИЛ РИЗҚИНГИЗ КEНГ БЎЛИБ, ДАСТУРХОНИНГИЗ ТЎКИН СОЧИН БЎЛАДИ! Ашуро куни

- MUSLIMA SOLIHA - 🚫 Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ! Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ. __________________________________________________________ Ашуро куни | Ashuro kuni 🔴 Ашуро кунининг рўзасини тутишни унутманг! 16 июль – сешанба куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти). Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. Ғафлатда қолманг! Ашуро куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз.

Comments