Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб Oʻzbekiston xalq hofizi Muhammadjon Karimov kuylaydi. Musiqiy albom. 1980 в хорошем качестве

Oʻzbekiston xalq hofizi Muhammadjon Karimov kuylaydi. Musiqiy albom. 1980 1 год назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



Oʻzbekiston xalq hofizi Muhammadjon Karimov kuylaydi. Musiqiy albom. 1980

Ютубдаги «Хуршид Даврон кутубхонаси»да мумтоз мусиқа ва адабиёт намуналари, улуғ аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги ҳужжатли фильмлар, сериаллар, бадиий фильмлар, видеоспектаклар, аудиокитоблар, хуллас маданиятимиз тарихи билан боғлиқ видео материаллар билан танишиб боришингиз мумкин. Бугунги саҳифамизда Ўзбекистон халқ ҳофизи Муҳаммаджон Каримовнинг 1980 йилда тайёрланган мусиқий альбомини тақдим этмоқдамиз. Муҳаммаджон (Мамат) Каримов (1919.20.6 – Тошкент – 1998.26.7) – хонанда, Ўзбекистон халқ ҳофизи (1992). Дутор, танбур чалишни, мумтоз ашула йўлларини дастлаб отаси Каримбобо, Нўмонқори ҳофизлардан, мақом йўлларини Тўйчи ҳофиз, Домла Ҳалим каби устозлардан ўрганган. Ўзбекистон саноат кенгаши қошидаги ашула ва рақс ансамблида яккахон хонанда (1935 – 1939), Хоразм вилояти театри, Чоржўй ўзбек театри, Мирзачўл театрларида ашулачи ва актёр (1939 – 1942). Ўзбекистон радиоқўмитасининг миллий мусиқа ансамбли (1944 -1945), «Моқом» ансамблида хонанда (1960 йиллари), Тошкент шаҳар турли мусиқа мактаблари ва санат муассасаларида ёшларга ананавий ашулачилик сирларини ўргатган. Репертуаридан мақом йўллари («Дугоҳ», «Сегоҳ», «Баёт И – В», «Чоргоҳ»), ўзбек ашула ва катта ашулалар («Самарқанд Ушшоғи», «Тошкент Ироғи», «Гиря», «Найларман», «Қаландар И, ИИ», «Лайли ва Мажнун», «Улким жонон», «Айрилмасун») ўзбек бастакорлари асарлари («Сайёра», Ҳамза; «Раноланмасун», Ю. Ражабий; «Муножот», И. Икромов; «Фиғонким», А. Убайдуллаев ва бошқалар), шунингдек, ўзи мусиқа басталаган қўшиқлар; «Кел, эй дилбар» (Машраб), «Кабам онам» (Иброҳим Адҳам), «Дерлар” (Ҳувайдо) ва бошқалар ўрин олган. Каримов тиниқ, кучли ва ниҳоятда жозибали овоз соҳиби. Унинг ижро услуби ўзига хос дардмандлик, юракдан жўшиб айтиш, чуқур фалсафий мазмун, ҳар бир сўзини аниқ, дона-дона қилиб айтиш билан ажралиб туради. Каримов ижро этган ашулалари Тошкент грам-ёзув студияси томонидан бир неча пластинкада чиқарилган («М. Каримов куйлайди», 1969, 1980,1983), Ўзбекистон телерадиокомпанияси томонидан унинг ижодига бағишланган 2 видеофилм суратга олинган («Муҳаммаджон Каримов куйлайди», 1991; «Муножот», 1997).

Comments