Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб Чинозлик Аҳмадбойнинг схемаси молиявий пирамидами? в хорошем качестве

Чинозлик Аҳмадбойнинг схемаси молиявий пирамидами? 8 лет назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



Чинозлик Аҳмадбойнинг схемаси молиявий пирамидами?

Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган “Чиноз Авто Ҳамкор” фирмаси йилига камида 100 фоизлик дивиденд ваъдаси билан одамлардан омонат олмоқда. Автомобил савдосига ихтисослашганига қарамасдан банк хизматларини кўрсатаётган фирма “Аҳмадбой” номи билан танилган чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоевга қарашлидир. “Аҳмадбой” тадбирига сармоя қилган омонатчиларнинг айтишича, бу схема “молиявий пирамидага” ўхшаса-да, пулини икки баробарга кўпайтириш тамасида бўлганлар сони кўпаётгани айтилмоқда. Озодликка маълум бўлишича, бундай омонатчиларнинг сони ҳозирда 40 мингга етган бўлиши мумкин. Машинафуруш фирмами ё банкми? Асли чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоев бундан 2-3 йил аввал танила бошлади, дейди уни таниганлар. Озодлик гаплашган чинозликлар халқ орасида “Аҳмадбой”, дея танилган 38 ёшли тадбиркор автомобиллар савдоси билан шуғулланишдан аввал қассоблик қилар эди, дея билдиришди. “Икки йилча аввал машина сотиш билан шуғуллана бошлади. Кейин одамлардан 200 фоизгача йиллик фойда ваъдаси билан пул ола бошлади. Фоизга ҳам қарз беради”, дейди чинозликлардан бири. Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокимиятининг тадбиркорларга лицензия бериш учун мутасаддиси Фарҳод Мустафоевнинг Озодликка айтишича, Аҳмад Турсунбоевга қарашли фирма жорий йил бошроғида рўйхатга олинган.

Comments