Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб ҚУВВАТ БЕРУВЧИ, ҚОНИ СУЮЛТИРУВЧИ, ИММУНИТЕТ ТИКЛОВЧИ, ҚОН ТОЗАЛОВЧИ ЧЎНТАКБОП 7 ХИЛ ОСМА УКОЛЛАР в хорошем качестве

ҚУВВАТ БЕРУВЧИ, ҚОНИ СУЮЛТИРУВЧИ, ИММУНИТЕТ ТИКЛОВЧИ, ҚОН ТОЗАЛОВЧИ ЧЎНТАКБОП 7 ХИЛ ОСМА УКОЛЛАР 1 год назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



ҚУВВАТ БЕРУВЧИ, ҚОНИ СУЮЛТИРУВЧИ, ИММУНИТЕТ ТИКЛОВЧИ, ҚОН ТОЗАЛОВЧИ ЧЎНТАКБОП 7 ХИЛ ОСМА УКОЛЛАР

Кафолатланган пакет қуйидагиларни уз ичига олади: 1) Шошилинч ва тез тиббий ёрдам; 2) бирламчи тиббий-санитария ёрдами (амбулатор-поликлиника ва консультативдиагностика ёрдами, кундузги стационар ва стационарда кўрсатиладиган тиббий ёрдам, тугруққа кўмаклашиш ёрдами); 3) тиббий реабилитация ва аҳолининг айрим қатламларига кўрсатиладиган паллиатив ёрдам. 2022 йил 25 апрелда “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорда: ✅2022 йилда 136 та янги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамда 2023 йилда яна 140 та янги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар фаолиятини йўлга қўйиш; ✅Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар маҳаллий ҳокимият органларининг асосланган таклифларига мувофиқ, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда ташкил қилиш; ✅Ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари тармоғини янада кенгайтириш учун 2023 йил 1 январдан бошлаб жойлардаги оилавий поликлиника филиаллари негизида оилавий шифокор пунктлари ташкил этиш; ✅Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиника ва туман-шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида кундузги стационар иш вақти соат 20:00 га қадар узайтирилади ҳамда уларда ишловчи тиббиёт ходимлари учун 2022 йил 1 июндан бошлаб қўшимча устама ҳақи белгилаш;. ✅Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан йироқда жойлашган маҳаллаларда 2022 йил 1 майдан бошлаб маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этиш; ✅Аҳолининг профилактик тиббий кўриклари, скрининг дастурлар ва патронаж хизмати фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ва белгиланган муддатларда амалга оширилади, бошқа ташкилотларнинг ушбу жараёнга аралашувига йўл қўйилмаслиги; ✅Туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизмат турларидан ташқари хизмат турларини пуллик асосда ташкил этишга рухсат берилиши; ✅Пуллик хизматлардан келиб тушган маблағларнинг 75 фоизгача бўлган қисми туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг тиббиёт ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилиши қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Comments