Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб Кўҳна Хонобод қишлоғи тарихи | Bir qishloq tarixi в хорошем качестве

Кўҳна Хонобод қишлоғи тарихи | Bir qishloq tarixi 2 года назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



Кўҳна Хонобод қишлоғи тарихи | Bir qishloq tarixi

"Бир қишлоқ тарихи" кўрсатуви "Ўзбекистон тарихи" телеканали Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг туризм салоҳияти жуда юқори. Лекин узоқ йиллар давомида бундан етарлича фойдаланилмади. Баҳаво табиат, қулай иқлим ва йилнинг барча фаслида мароқли ҳордиқ чиқариш имконияти бўлса-да, ҳудудда сайёҳларни жалб этадиган йирик ва замонавий лойиҳалар амалга оширилмади. Бугун Бўстонлиқ туманида туристик ҳудудларни ташкил этиш билан бир вақтнинг ўзида қатор муҳим масалаларни ҳал қилиш кўзда тутилган. Бўстонлиқ туманида бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектларни сотиш орқали улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 80 га яқин давлат объектларини хусусийлаштириш режалаштирилган. Бу орқали туризм соҳасида давлат иштироки қисқартирилади ва хусусий тадбиркорлик ривожланади. 15 мингтагача янги иш ўрни яратилади. Рақобат кучайиши ҳисобига мақбул нарх-наво шаклланади. Тадбирда ноқонуний фаолият кўрсатаётган субъектларни аниқлаш ва уларни рўйхатдан ўтказиш борасидаги ишлар бўйича ҳам маълумот берилди. Жумладан, Бўстонлиқ туманида солиқ солиш объектларини ҳисобга олишни соддалаштириш мақсадида “orom.uz” мобил иловаси ва ягона электрон платформаси ишлаб чиқилди. Бу платформа орқали 3 минг 700 дан ортиқ ижарачилар рўйхатга олинди. Бундан ташқари, қўшимча таянч пунктлари ташкил этилиб, 16 мингдан зиёд объект хатловдан ўтказилди. Булар натижасида солиқ тушуми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли 3 бараварга ошган. Бўстонлиқ туманида йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва таъмирлаш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, автомобиль йўллари таъмирланди, ерости сувларини қочириш мақсадида дренаж қувурлари ўрнатилди, 10 километрдан ортиқ пиёдалар йўлакчалари қурилди.

Comments